Расман: Эшли Коул фаолиятини якунлади
Химоячи Эшли Коул футболчилик фаолиятига якун ясаганини расман эълон қилди.
"Узоқ ўйладим ва фаолиятимни якунлашга қарор қилдим.
Кейинги ишларимни сабрсизлик билан кутяпман. Менимча, мураббийликда ўзимни синаб кўрсам керак.
Ҳозир бу борада таълим оляпман ва яқин келажакда яхши мураббий бўлишни истайман," - деди 38 ёшли Коул "Челси" - "Лестер" учрашувидан олдинги ТВда чиқишида.
Фикрлар