Расман! Гари Кэхилл "Челси"дан кетди

Лондоннинг “Челси” клуби расмий сайти ҳимоячи Гари Кэхиллнинг жамоадан кетганини эълон қилди.

Айтиш лозимки, 33 ёшли футболчининг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси 30 июнда ўз ниҳоясига етади ва шу боис у жамоани эркин агент сифатида тарк этди.

Маълумот учун, Кэхилл “Челси” шарафини 2012 йилдан буён ҳимоя қилиб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида лондонликлар сафида жами 290 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 25та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. У шунингдек фаолияти давомида "Астон Вилла", "Бёрнли", "Шеффилд Юнайтед" ва "Болтон" каби жамоаларда ҳам ўйнаган. Англия терма жамоаси таркибида эса 61та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!