Расман! Ҳожимат Эркинов "Торпедо" клубида тўп суради

Ярим ҳимоячи Ҳожимат Эркинов Россия клубига трансфер қилинди.

"Пахтакор" футбол клуби тарбияланувчиси саналган Эркинов Москванинг "Торпедо" клубига трансфер қилинди. У ҳозиргача жамоамиз сафида барча мусобақаларда 60 ўйинда 10 гол муаллифига айланганди.

Ёш бўлишига қарамай, Ҳожимат "Шерлар" сафида Ўзбекистон чемпионига айланиб, Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубогида зафар қучишга муваффақ бўлган. "Пахтакор"нинг яна бир тарбияланувчиси Россия премьер-лигасига йўл олгани жамоамизда ёшлар билан ишлаш тўғри йўлда эканини кўрсатади.

ха

Айни пайтда Россияда ўйнаётган Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Остон Ўрунов ҳам "Пахтакор" академиясида футбол сабоқларини олган.

Биз Эркиновга "Торпедо"даги фаолияти омадли чиқишини тилаймиз!

"Пахтакор" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!