Расман! Ибрагимович мавсум якунигача "Милан"да ўйнайди
Италиянинг “Милан” клуби швециялик ҳужумчи Златан Ибрагимовичнинг яна жамоага қайтганини маълум қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага қараганда 38 ёшли футболчи “россонерилар” билан мавсум якунигача шартнома имзолаган.
"Ўзим севган ва ҳурмат қилган клуб ва шаҳарга қайтяпман. Энди жамоадошларим билан мавсумда бурилиш ясаш учун курашаман", - дейди Златан.
Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович 2010-2012 йилларда ҳам “Милан”да тўп сурган ва 85 та ўйинда 56 та гол урган.
Фикрлар