Расман!
Ads

“Ливерпуль” клуби расмий сайти орқали ҳужумчи Дэниэл Старриж ва ҳимоячи Альберто Моренони жамоадан кетганини эълон қилди.

Таъкидлаш керакки, уларнинг ҳар иккаласи ҳам мерсисайдликлар сафини шартномаси якунлангач, эркин агент сифатида тарк этишди.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли Старриж “Ливерпуль” сафига 2013 йилда “Челси”дан кўчиб ўтган. У ўтган давр мобайнида жами 160та ўйинда майдонга тушди ва 67та гол уришга эришди.

26 ёшли Морено эса 2014 йилда “Севилья”дан сотиб олинган эди. У ўтган давр ичида мерсисайдликлар либосида жами 141та ўйинда майдонга тушди ва 3та гол уришга эришди.