Расман! “Милан” МЮ футболчисини трансфер қилди (фото)

“Манчестер Юнайтед”нинг қанот ҳимоячиси Диогу Далот “Милан” таркибига кўчиб ўтди. 21 ёшли португалиялик футболчи ижара шартномасини имзолади.

Томонлар келишувига кўра, истеъдодли футболчи бир мавсум давомида Италия чемпионатида ўйнайди. “Милан”да Далотга 5-рақамни беришди.

432855

Диогу Далотнинг трансфер суммаси 12 миллион еврога баҳоланган. Ижара муддати тугаганидан кейин “Милан” ёки исталган бошқа клуб ушбу суммага Далотни трансфер қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!