Расман! Муҳсин Муҳаммадиев "Бухоро" жамоаси бош мураббийи

Хабарингиз бор "Бухоро" Бахтиёр Ашурматовнинг истеъфосидан сўнг ўзига янги мураббий қидираётган эди. Бугун жамоа янги бош мураббийни расман эълон қилди.

Унга кўра, ўзбек футболи мухлислари учун яхши таниш бўлган тожикистонлик Муҳсин Муҳаммадиев "Бухоро" бош мураббийи этиб тайинланди. 

Маълумот учун, 52 ёшли мутахассис бунга қадар "Витьяз" (Подольск, Россия), Тожикистон терма жамоаси, "Ордабаси" (Қозоғистон), "Истиқлол" (Душанбе) жамоаларида бош мураббий сифатида фаолият олиб борган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
AzizGazieff-Marco Simic 55 PFK Pakhtakor Tashkent Uzbekistan GoLions
10/06/2019 00:38
Тожикистоннинг ва "Самарканд Динамо" жамоаси афсонаси!
Россия Примьер Лигасида хам ёркин из колдирган.
Бухоро яхши мутахассисга эга булибти.