Расман! Nike Россия гранди билан ҳамкорликни тўхтатди
Американинг спорт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Nike компанияси Москванинг "Спартак" клуби билан ҳамкорликни тўхтатди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Nike компанияси “Спартак”ни ҳамкорлик шартномасини бекор қилганлиги тўғрисида хабардор қилди. Чунки УЕФА қарорига кўра, бизнинг клуб келаси мавсумда еврокубокларда иштирок эта олмайди.
“Спартак” тижорат бўлими раҳбарияти жамоага экипировкалар етказиб берувчи янги ҳамкор қидириш устида ишламоқда”, — дейилади Москва клуби хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Nike ва “Спартак” 2005 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келаётган эди.
Фикрлар