Расман! Ўзбекистон U-17 терма жамоаси жаҳон чемпионати чорак финалида Францияга қарши майдонга тушади (фото)
Индонезияда давом этаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг авж палласига етиб келди. Плей-офф баҳслари доирасида бугун иккита ўйин бўлиб ўтди.
Нимчорак финал босқичидан ўрин олган Англия - Ўзбекистон ўйинида вакилларимиз 1:2 ҳисобидаги ажойиб ғалабани қўлга киритди ва чорак финалга йўл олди.
Иккинчи ўйин эса Франция ҳамда Сенегал терма жамоалари ўртасида кечди. Асосий вақт 0:0 ҳисобида якун топган баҳснинг пенальтилар сериясида французлар 5:3 ҳисобида рақибидан устун келди.
Шу тариқа, ҳамюртларимиз 1/4 финалда Европанинг номдор Франция терма жамоасига қарши саф тортади. Учрашув 25 ноябрь куни 13:30 да старт олади.
Бундан олдин ёшларимиз "кўҳна қитъа"нинг Испания ва Англия каби термалари билан куч синашиб, рақибларига мардонавор жанг таклиф қила олди.
Фикрлар