Расман! ПСЖ ва

“Наполи” ва ПСЖ клуби собиқ ҳужумчиси Эсекиэль Лавесси футболчилик фаолиятини якунлади. Бу ҳақда beIN Sports хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “Хэбэй Чайна Форчун” клубида тўп сураётган 38 ёшли футболчи бугун Хитой Суперлигасининг “Гуанчжоу Эвергранд”га (1:3) қарши бўлиб ўтган ўйинидан сўнг бутсаларини михга илганини эълон қилди.

“Мен бу ўйинни бутун умр эслаб қоламан, чунки у мен учун охиргиси бўлди. Энди кўпроқ вақтимни оилам ва фарзандларим билан ўтказмоқчиман. Ҳозир бунинг айни вақти. Мен қарор қабул қилиб бўлдим ва бунга 100 фоиз ишончим комил”, - дейди аргентиналик футболчи.

Маълумот учун, Лавесси Аргентина терма жамоаси сафида 51 та ўйинда майдонга тушган ва 9 та гол уришга эришган.