Расман! Рамос ёзда ПСЖдан кетади

ПСЖ Серхио Рамоснинг мавсум якунида жамоани тарк этишини расман эълон қилди. 37 ёшли ҳимоячининг Лига 1 гиганти билан шартномаси тугаши сабабли эркин агентга айланади.

ПСЖ сафида Рамос икки мавсум ўтказди. Тажрибали ҳимоячи клуб сафида 57 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва битта самарали узатмани амалга оширди. Пойтахт клуби Серхиога кўрсатган ўйинлари учун миннатдорчилик билдирди ва унга келажакда муваффақиятлар тилади.

Рамос Париж грандига ўтишдан олдин ўн олти йил давомида "Реал" шарафини ҳимоя қилган ва у ерда клуб афсонасига айланганди.

ПСЖ мавсумдаги сўнгги ўйинини 3 июнь куни ўз майдонида "Клермон"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!