Расман! Салим Мустафоев “Қизилқум” билан шартнома имзолади

Мавсумни Тошкентнинг “Локомотив” клуби сафида бошлаган Салим Мустафоев энди фаолиятини Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси таркибида давом эттиради.

Салим Мустафоев “Қизилқум” билан 1,5 йилга мўлжалланган шартномага имзо чекди. Ўзаро келишувга кўра 27 ёшли самарқандлик футболчи 2019 йилнинг 30 ноябрига қадар Навоий шаҳри жамоаси шарафини ҳимоя қилади. "Қизилқум" бугун Мустафоевни ўз ўйинчиси сифатида ПФЛ рўйхатидан ўтказди.

Таъкидлаш жоизки, фаолиятини “Динамо” таркибида бошлаган Салим Мустафоев 2013 йилдан буён “темирйўлчилар” сафида тўп суриб келаётган эди. Жорий йилги мавсумда тажрибали футболчи миллий чемпионатимиз доирасида фақатгина 1та учрашувда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!