Расман!

"Спартак" клуби қишки трансфер ойнаси очилганидан фойдаланиб, ўз таркибини кучайтирмоқда. Москваликлар сафига Йоррит Хендрикс келиб қўшилди.

"Қизил-оқлар" нидерландиялик ярим ҳимоячи учун 700 минг евродан воз кечди. 25 ёшли футболчи Москва клубига ПСВ жамоаси сафидан келиб қўшилди. Унинг позицияси таянч ярим ҳимоячиси бўлиб, бу позицияда "Спартак" таркибида Остон Ўрунов ҳам тўп тепади.

Йоррит Хендрикс ПСВ тарбияланувчиси ҳисобланади. У клуб либосида 173 та ўйин ўтказиб, 8 та гол уришга муваффақ бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар