Расман! "Тоттенхэм" ҳужумчиси Ла Лига клубига ўтди

"Тоттенхэм" ёзда "Севилья"дан 30 миллион евро эвазига сотиб олган футболчи Брайан Хиль яна Ла Лигага қайтди. 

"Валенсия" жамоаси 20 ёшли чап қанот вингерини мавсум якунига қадар сотиб олиш шарти билан ижарага олди. Бу ҳақда "кўршапаликлар" расмий сайти хабар берди. 

Эслатиб ўтамиз, ёш футболчи "шпорлар" сафида жорий мавсум жами 20 та ўйинда иштирок этиб, битта ассист муаллифига айланди.  


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!