Расман! "Турон" клуби янги бош мураббийни эълон қилди. Унинг олдига аниқ мақсад ҳам қўйилди

Куни кеча "Турон" клуби қароргоҳида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маъум қилишича, клуб раҳбарияти иштирокида ташкил этилган йиғилишда яқин ўтмишнинг ёрқин футболчиси, таниқли мутахассис Игорь Шквирин жамоа бош мураббийи сифатида таништирилди ва яйпанликларни вақтинча бошқариб келаётган польшалик мутахассис Богуслав Баниакнинг ўрнини эгаллади. Бир кун аввал биз сайтимиз орқали "Турон"ни янги мураббий қабул қилиб олганини маълум қилгандик.

58 ёшли мураббий бугунга қадар АГМК, "Қизилқум" ва "Сурхон" жамоаларида бош мураббий лавозимида фаолият олиб борган.

Игор Шквиринга Суперлигада жамоанинг ўрнини сақлаб қолиш ва мусобақа жадвалида юқори ўринларга олиб чиқиш вазифаси қўйилди.

photo_2019-07-18_12-30-28

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!