Расман! Умтити
Ads

Испаниянинг “Барселона” клуби франциялик ҳимоячи Самуэль Умтити билан янги шартнома борасида келишувга эришганлигини эълон қилди. Клуб расмий сайтида ёзилишича, янги шартнома 2023 йилга қадар амал қилади.

Хабарда айтилишича, футболчи ва клуб вакиллари бу борадаги расмий  шартномани 4 июн куни имзолашади.

Маълумот учун, Умтити 2016 йил Франциянинг “Лион” жамоаси сафида “Барселона”га келиб қўшилган эди. Якунига етган мавсумда у Ла Лигада 25 баҳсда иштирок этди ва 1 та гол киритишга эришди.