Расман! Ван Дейк АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлди
Ads

“Ливерпуль” ҳимоячиси Виржил ван Дейк Англия премьер-лигасининг жорий мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Айтиш лозимки, 27 ёшли голландиялик футболчи мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра Серхио Агуэро ("Манчестер Сити"), Эден Азар ("Челси"), Садио Мане ("Ливерпуль"), Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль"), Бернарду Силва ("Манчестер Сити") ва Рахим Стерлинг ("Манчестер Сити") каби футболчиларни ортда қолдиришга эришди.

Маълумот учун, ван Дейк жорий мавсум АПЛда жами 37та ўйинда иштирок этди ва 4та гол ҳамда 2та голли узатмага муаллифлик қилди. "Ливерпул"да эса бугун чемпионликни қўлга киритиш имконияти мавжуд.