Расман: "Ювентус" янги трансферни эълон қилди (фото)

“Ювентус” “Марсель” ҳужумчиси Аркадиуш Милик билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Польша терма жамоаси ҳужумчиси Турин клубига ижара асосида ўтди.

Олдинроқ французлар 28 ёшли футболчи учун бонуслар билан қўшиб ҳисоблаганда 2 миллион евро олиши кўзда тутилган эди. Шунингдек, “Ювентус” 2022/23-йилги мавсум якунида футболчини 8 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

28 ёшли Милик ўтган мавсумда "Марсел"нинг 37та ўйинида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 20 та гол ва 2 та голли узатма муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!