Расмий хабар: Осиё чемпионати Ҳиндистондан БААга кўчирилди

  • 28 апреля, 2021, 16:57
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Шу йилнинг 21 май - 1 июнь кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилиши лозим эди.

Аммо, Ҳиндистонда коронавирус билан боғлиқ юзага келган оғир вазият сабабли, ушбу мусобақа Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига кўчирилди. Бу ҳақида Осиё бокс конфедерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Осиё чемпионати эркаклар ўртасида 10 та, аёллар ўртасида 10 та вазн тоифасида ташкил этилади. 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию