Равшан Элибоев: "Каспий" ЕЧЛга чиқишни мақсад қилган
“Локомотив” ва Ўзбекистон футзал терма жамоаси дарвозабони Равшан Элибоев фаолиятини Қозоғистоннинг “Каспий” жамоасида давом эттириши ҳақида хабар берган эдик. 35 ёшли голкипер ЎзПФЛ ахборот хизматига ушбу жараён қандай кечганлиниги маълум қилди.
"Албатта, бир нечта клублардан таклифлар тушган эди. Улардан ўзим учун энг яхшиси деб билган "Каспий"ни танладим. Шартнома жорий мавсум якунига қадар амал қилади. 6 феврал кундан бошлаб машғулотларга киришдим. Машғулот ва ўйинлар ўтадиган заллар жаҳон стандартига жавоб берадиган яхши ареналар.
"Каспий" жамоасининг олдига мавсум якунида фахрли ўринлардан бирини эгаллаб, кейинги мавсумда футзал бўйича Европа Чемпионлар лигасига йўл олиш мақсади қўйилган", - дея таъкидлади Элибоев.
Таъкидлаб ўтамиз, "Каспий" жамоаси ҳозирда 10 та учрашувда 21 очко тўплаб, футзал бўйича Қозоғистон чемпионатида 3-ўринни эгаллаб турибди.
Комментарии