Равшан Эрматов Хитой Кубоги финалини бошқаради
Ads
Ўзбекистонлик ҳакамлар мунтазам равишда халқаро мусобақалар ва ўртоқлик учрашувларини бошқаришга жалб этилиб келинмоқда.

Жумладан, кеча Японияда бўлиб ўтган Япония - Қирғизистон (4:0) ўртоқлик учрашувини ўзбекистонлик Ильгиз Танташев бошқариб борди. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Расулов ёрдам беришди. Тўртинчи ҳакам сифатида Равшан Эрматов ҳаракат қилди. 

Шунингдек, Равшан Эрматов Хитой Кубоги финалини бошқариши ҳам маълум бўлди. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Расулов ёрдам беришади. Финал ўйини 25 ноябрь куни «Бэйцзин Гоань» ва «Шандунь Лунэн» жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.