Равшан Ҳайдаров иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади

Дубай шаҳрида ташкил этилган халқаро “Dubay Cup” турнирида иштирок этган ҳамда мусобақада барча рақибларини мағлуб этиб, ғолибликни қўлга киритган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни дамда Тошкентга етиб келди.

Маълумот учун, Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги терма жамоа ушбу мусобақада БАА, Қувайт ҳамда Япония терма жамоалари билан баҳсда мусобақа ғолиблигини қўлга киритишди.

Ушбу муносабат билан, эртага, 24 ноябрь Равшан Ҳайдаров иштирокида ОАВ вакиллари билан матбуот анжумани ўтказилади. Матбуот анжумани Миллий Олимпия Қўмитаси мажлислар залида соат 11:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!