Ads

Мадриднинг "Реал" клуби жорий мавсум ҳозирча Ла Лиганинг энг самарали жамоаси бўлиб келмоқда.

Гап шундаки, “қироллик клуби” футболчилари чемпионатнинг ўтган 3та турида жами 10та гол уришди ва бунинг учун рақиблари дарвозасига бор йўғи 19та зарба беришлари кифоя бўлди. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, “Реал”нинг самаралилик коэффициенти 52,63 фоизни ташкил этади.

Юқоридаги кўрсатгич борасида мадридликлардан кейиннг ўринларни "Уэска" (46,15%) ва "Атлетик" (44,44%) клублари эгаллаб туришибди.