"Реал", МЮ ва Португалия терма жамоаси собиқ мураббийи ишсиз қолди

TIGGO 2 PRO

Колумбия футбол федерацияси терма жамоа бош мураббийи Карлос Кейруш ишдан бўшатилгани ҳақида расмий баёнот берди.

"Кейруш икки йил мобайнида ўз билимлари ва тажрибаларини биз билан ўртоқлашди. У билан ишлаш бизга катта ютуқ бўлди. Сизнинг футболимизга қўшган ҳиссангиз бошлаган лойиҳаларимизни давом эттиришда қўл келади. Профессор Карлуш Кейруш, кейинги фаолиятингизда муваффақиятлар тилаймиз", - дейилган баёнотда.

67 ёшли мутахассис қўли остида терма жамоа 18 та ўйин ўтказиб, 9 ғалаба, 5 дуранг ва 4 мағлубият қайд этди.

Кейруш фаолияти давомида "Спортинг", "Реал" клублари ва Португалия, Эрон терма жамоаларини бошқарган. Шунингдек, у беш мавсум мобайнида "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Алекс Фергюсонга ёрдамчилик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!