“Реал” Анчелотти бўйича кутилмаган қарорга келди
“Реал” раҳбарияти бош мураббий Карло Анчелотти жамоадаги ишини давом эттиришини истаяпти. Италиялик мураббийнинг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етади.
Аслида Анчелотти Мадридни тарк этиги ҳақидаги хабарлар анча аввал бошланган. Тажрибали мутахассис клуб раҳбарияти билан кўп тортишиб қолади. Флорентино Перес бошчилигидаги мутасаддилари Карлони танқид қилишни яхши кўради.
Шунга қарамай, Анчелоттининг иши клуб хўжайинларига маъқул келмоқда. Журналист Рамон Альвареснинг маълум қилишича, “Қироллик клуби” Карло Анчелоттига янги шартнома тақдим қилган.
Айни пайтда томонлар ҳамкорлик шартлари бўйича музокараларни бошлаб юборган. Тажрибали мутахассис жамоани 2021 йилдан бери бошқармоқда.
Фикрлар