"Реал" "Барселона" кўзлаётган футболчини ўз томонига оғдириб олмоқчи

"Интер" форварди Лаутаро Мартинес "Реал" Мадриднинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 22 ёшли аргентиналик футболчини жорий қишки трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи. Бироқ, “нерадзуррилар” ҳам тўпурар футболчисини қўйиб юборишмоқчи эмас ва тез орада у билан шартномани узайтириш масаласида музокараларни бошламоқчи. Унинг айни дамдаги товон пули эса 111 млн еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Мартинес учун “Реал”нинг асосий рақобатчиси “Барселона” ҳам харидор бўлмоқда.

Маълумот учун, Мартинес жорий мавсум “Интер” сафида 23 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 14 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!