"Реал" бразилиялик ҳужумчиси билан янги шартнома борасида музокарага киришди

Мадриднинг "Реал" клуби бразилиялик ҳужумчи Родриго билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор ва шу сабаб у билан янги шартнома имзоламоқчи.

Яқин кунларда "қироллик клуби" футболчи билан янги шартнома борасида музокараларга киришади. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2025 йилнинг ёзида якунига етади.

Испания чемпионатининг жорий мавсумида Родриго тўртта учрашув ўтказиб, битта гол урди. Ҳужумчи 2019 йилнинг июлидан бери Мадридда ўйнаб келмоқда. Бразилиялик футболчининг трансфер нархи 100 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!