“Реал” Бундеслигадан зўр ҳужумчи топди

CHERY AUTO

Бундеслигада Леверкузеннинг “Байер” клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган ҳужумчи Кристиан Кофане Испаниянинг энг қудратли клуби “Реал” скаутлари назарига тушди.

Tecno

Журналист Патрик Бергернинг маълумотларига кўра, мадридликлар 19 ёшли камерунлик футболчини таркибга қўшиб олишга жиддий қизиқмоқда.

Эҳтимолий трансфер суммаси 50 миллион евродан ошиши мумкин, чунки леверкузенликлар ўз ўйинчисини имкон қадар қимматроқ трансфер қилишни кўзлаяпти.

Кофане 2025 йилнинг ёзида “Альбасете”дан “Байер”га 5 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Унинг немис клуби билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнгача амал қилади.

Жорий мавсумда ёш ҳужумчи барча мусобақаларда 23 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 5 та голли узатма  муаллифи бўлди.

Қизиғи шундаки, Кофанени тарбиялаган “Альбасете” яқиндагина “Реал”ни мағлубиятга учратиб, Испания кубоги мусобақасидан чиқариб юборган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!