"Реал" Дани Себальосга нарх белгилади

CHERY AUTO

Аввалроқ "Марсель" Дани Себальос трансфери бўйича музокара олиб бораётгани хабар қилинган эди. Гап ижара ва мажбурий сотиб олиш ҳуқуқи ҳақида кетмоқда.

Tecno

"ESPN" тарқатган хабарга кўра, "Реал" Себальоснинг "Марсель"га кетиши эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда трансфер ойнасининг сўнгги кунларида ярим ҳимоячи олиб келишни истамоқда. Бу икки келишув ўзаро боғлиқ, чунки Хаби Алонсо ўрнини босадиган ўйинчи топилмасдан туриб, Себальосни қўйиб юборишни хоҳламайди.

Журналист Родриго Фаеснинг таъкидлашича, "қироллик клуби" Себальосни сотиш ёки ижарадан кейинги сотиб олиш учун камида 15–20 миллион евро талаб қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!