
“Реал” “девор”ни сақлаб қолди
“Реал” мутасаддилари жамоа дарвозасини бир неча йилдан бери мустаҳкам қўриқлаб келаётган Тибо Куртуа билан амалдаги ҳамкорликни узайтириш бўйича келишувга эришди.
Таниқли жуналист Саша Тавольерининг маълум қилишича, томонлар ўртасидаги музокаралар ижобий якунланиш арафасида турибди.
Аслида Тибо Куртуанинг амалдаги битими энди бошланган мавсум охирида якунланиши керак эди. Клуб раҳбарияти 33 ёшли дарвозабонни яна икки йил Мадридда қолишга кўндиргани айтилмоқда.
Тибо Куртуа Мадрид суперклубига 2018 йили келган ва шундан бери жамоанинг асосий дарвозабони мақомида фаолият кўрсатиб келмоқда. Ўтган мавсум Тибо Ла Лигада 30 та учрашувда қатнашиб, шулардан 11 тасида даврозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва 29 та гол ўтказди.
Фикрлар