“Реал” етакчиси Беллингем “Барса”да порлаган юлдузга ҳавас қилишини айтди
“Реал”нинг янги ўйинчиси Жуд Беллингем янги чемпионатда тўпурарлик бўйича бир неча рекордларни янгилади.
20 ёшли англиялик футболчи қайси ўйинчиларнинг устун томонларини ўзлаштириб олишни исташини айтиб ўтди.
- Мен туғма равишда ҳар икки оёқда футбол ўйнай олишни истайман. Мен ҳақиқатан ҳам Усмон Дембеле сингари ҳар икки томондан бурчак тўпини ошира оладиган ва шунга ўхшаш нарсаларни уддалайдишан футболчилар ўйинини кузатишни яхши кўраман.
Шунингдек, мен Кайл Уокердек тезкорликка эга бўлишни орзу қиламан. Агар мен унга ўхшаб тезкор бўлганимда, бошқа ўйинчиларнинг ёнидан теўз югуриб ўтиб кетардим, - деди Жуд Беллингем.
Фикрлар