"Реал" футболчилари жароҳат олишда давом этади. Навбат Винисиусга келди

"Реал" Ла Лиганинг 3-турида "Сельта" майдонида сафар уюштириб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона голни 81-дақиқада Беллингем киритди. Ушбу баҳс Мадрид жамоаси учун оғир ўтди ва катта йқотишга сабаб бўлди. 

Ўйиннинг 18-дақиқасида Винисиус ўзини ноқулай ҳис қилиб, алмаштирилишини сўради ва унинг ўрнига майдонга Хоселу тушди. Маълум бўлишича, тез орада бразилиялик вингернинг қачон сафга қайтиши аниқ бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда "Реал"га Куртуа, Милитао, Себальос, Гюлер, Мендилар жароҳат сабаб ёрдам бера олмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!