"Реал" ҳужумчиси шу ёз жамоани тарк этади

  • 17 август, 2020, 12:06
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Валенсия" ва "Лацио" клублари "Реал" ҳужумчиси Борха Майораль учун кураш бошлади. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, италияликлар 23 ёшли испаниялик футболчи учун 20 млн евродан воз кечишга тайёр. Испанияликлар эса 15 млн евро ва қўшимча бонуслар таклиф қилмоқда.

Майораль ўтган мавсумни “Леванте” сафида ижарада ўтказди ва ўз ҳисобига 9 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфер нархи эса 10 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!