"Реал" ижарадаги футболчисидан қутилиш ниятида

  • 08 Jun 18:43
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал" Рейньерни сотиш ниятида. 

"As" нашри талқинига кўра, Мадрид клуби футболчи учун 2020 йилда тўланган 30 миллион евронинг камида бир қисмини қайтариб олмоқчи. 

Рейньер "қироллик клуби" таркибида бирорта ҳам ўйин ўтказмаган. 2020 йилдан бери у "Боруссия Дортмунд", "Жирона" ҳамда "Фрозиноне" клубларида ижара асосида тўп тепган. 

Мадридликлар бразилиялик футболчини ижарага бериши ҳам мумкин, аммо яхши таклиф тушса, клуб ундан қутилишни хоҳлайди. 

 

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!