“Реал” иккита гол урган футболчи учун катта маблағ сарфламоқчи

“Реал” ёзги трансферлар вақтида “Реал Сосьедад” ярим ҳимоячиси Микель Меринони Мадридга кўчириб келмоқчи. Клуб  раҳбарияти бу трансферга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

“Қироллик клуби” 25 ёшли футболчи трансфери бўйича сан-себастьянликлар билан музокарани бошлаб юборгани айтилмоқда.

Мадридликлар Микель Меринони 60 миллион еврога баҳоламоқда ва бу сумма “Реал Сосьедад”ни ҳар томонлама қониқтиради.

Микель якунланган мавсумда Примерада 26 та учрашув ўтказиб,  бир жуфт гол урди ва тўртта голли пас берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!