“Реал” кутилмаганда катта трансферга қўл урадиган бўлди
“Реал”ни Испания чемпионати ва Европа Чемпионлар лигаси ғолибига айлантирган Карло Анчелотти Мадрид клуби трансфер бозоридаги ишларини якунлаганини билдирган эди.
Бироқ клуб раҳбарияти ҳимоя чизиғида вужудга келган муаммоларни бартараф этиш учун янги трансфер устида иш бошлади.
TodoFihajes нашрининг маълум қилишича, “Қироллик клуби” раҳбарияти ёзда “Лилль” ҳимоячиси Лени Йорони қўлга кирита олмаганидан кейин бошқа ўйинчи танлаган.
Манбага кўра, мадридликлар нишонига “Интер” ҳимоячиси Алессандро Бастони тушди. Экспертларнинг таъкидлашича, бу трансферни амалга ошириш жуда қийин.
Испания чемпиони италиялик футболчини 40 миллион еврогача бўлган суммага трансфер қилишни мўлжаллаяпти. Бироқ А Серия ғолиби ўзнинг 25 ёшли ўйинчисини 80 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Фикрлар