“Реал” мағлубиятсиз сериясини 40 ўйинга етказиб, “Барселона” рекордини янгилади

 

Мадриднинг "Реал" жамоаси Испания Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинида "Севилья" билан 3:3 ҳисобида жанговар дуранг қайд этиб, мағлубиятсиз сериясини 40 ўйинга етказди.

Қайд этиш керакки, учрашувнинг 83-дақиқасида Мадрид клуби 1:3 ҳисобида ортда бораётганди. Аммо Рамоснинг пенальтидан урган голи ва Бенземанинг сўнгги дақиқалардаги аниқ зарбаси “Реал”ни мағлубиятдан сақлаб қолганди.

Шу тариқа, мадридликлар янги рекорд ўрнатиб, "Барселона" томонидан ўрнатилган 39 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияни янгилади.

"Реал" сўнгги бор 2016 йилнинг 6 апрелида ЕЧЛ плей офф босқичида "Волфсбург"дан 0:2 ҳисобида енгилганди. Зинедин Зидан шогирдлари шундан буён 30 та ғалаба ва 10 та дуранг қайд этишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!