“Реал” машҳур футболчини оладиган бўлди!

“Реал” раҳбарияти сербиялик ҳужумчи Лука Йович жамоани тарк этганидан кейин унинг ўрнига бошқа ижрочи олишга қарор қилди.

Жамоанинг асосий ҳужумчиси Карим Бенземага олдинди чизиқда ёрдам берадиган футболчи сифатида Лерой Сане танланди.

Defensa Central нашрининг маълум қилишича, 26 ёшли футболчининг агентлари “Қироллик клуби” мутасаддилари билан боғланиб, уларга ўз мижозлари хизматини таклиф қилган. Бу “Реал” вакилларига ҳам маъқул тушгани айтилмоқда.

Лерой Сане 2020 йилнинг ёзида “Бавария”га кўчиб ўтган эди. Шу пайтга қадар истеъдодли футболчи мюнхенликлар сафида 89 та учрашув ўтказиб, 24 та гол ва 27 та ассист муаллифи бўлди.

Сане фаолияти давомида “Манчестер Сити” ва “Шалке 04” жамоаларида ҳам тўп тепган. Унинг трансфери 60 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!