“Реал” нега Холандни эмас, Мбаппени олмоқчи?

“Реал” директорлар кенгаши аъзоси Хосе Мануэль Отеро нега “Қироллик клуби” кўп гол ураётган Эрлинг Холандни эмас, ПСЖ вакили Килиап Мбаппени трансфер қилмоқчи эканини тушунтириб берди.

- Килиан “Реал”га ҳар томонлама мос келади. Холанд бутун жамоа унга ўйнашини талаб қилади. Бу орқали у кўп гол уради.

“Реал” рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш учун жамоага мос келадиган ўйинчилар хизматига таяниб ўйнайди, - деди Хосе Мануэль Отеро.

“Реал” Килиан Мбаппени келаси ёз олмоқчи. Мавсум охирида ҳужумчининг парижликлар билан шартномаси якунланади. 24 ёшли форвард ПСЖнинг янги шартнома бўйича таклифини қабул қилгани йўқ.

 

 

Comments

You must be logged in to commet!