"Реал" Неймарнинг трансферига Бэйл ёки Хамесни қўшиб беришга тайёр
Мадриднинг "Реал" клуби ҳамон ПСЖ ҳужумчиси Неймарни сотиб олишдан умидини узмаяпти.
Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 27 ёшли бразилиялик футбол юлдузи эвазига парижликларга 130 миллион евро ва ўз футболчиларидан бири - Гарет Бэйла ёки Хамес Родригесни беришга тайёр.
Бундан аввалроқ улар Каземирони таклиф қилишаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Эслатиб ўтамиз, Неймар ПСЖ сафига бундан 2 йил муқаддам “Барселона”дан 222 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. Энди эса Франция чемпиони уни 300 млн евродан камига қўйиб юбрмоқчи эмас.
Таъкидлаш керакки, “Реал” Хамесни ҳам, Бэйлни ҳам трансферга қўйган. Боиси, бош мураббий Зинедин Зидан уларни жамоада кўришни хоҳламаяпти.
Фикрлар