“Реал” омадсиз ўйинчини жўнатиб юборади

“Реал” асосий таркибига кира олмаган ҳужумкор футболчи Рейньер яна ижарага бериб юборилади.

Бразилиялик  ўйинчи сўнгги икки мавсумни ижара асосида “Боруссия”да ўтказди. Шунга қарамай, Дортмунд клубида ҳам ўзини кўрсата олмади.

Рейньер икки мавсум давомида жароҳатлар туфайли атиги 39 та учрашувда майдон тушди ва битта гол урди холос.

Табиийки, бунақа кўрсаткич қайд этган ўйинчи суперклубларга керак эмас. Шу боис мадридликлар уни яна бошқа клубга жўнатишга қарор қилган. Ҳозирча, Рейньерга “Бенфика” қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!