“Реал” ўйнатмаган юлдуз бутсасини михга илмоқчи

“Тоттенхэм”да ижарада ўйнаган Гарет Бэйл “Реал”га қайтиб, бир йил тўп тепиб, кейин фаолиятини якунлашни режалаштираётганини маълум қилганди. Бироқ, воқеалар анча тезлашиб кетган кўринади.

Айни пайтда уэльслик ҳужумчи “Қироллик клуби” билан шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, бутсаларини михга илиш ҳақида ўйламоқда. Унгача, Бэйл Уэльс терма жамоаси сафида ёзда бўладиган Европа чемпионатида қатнашмоқчи.

Аввалроқ, Зидан Бэйлни мадридликлар асосий таркибига киритмагани учун у спорт формасини тиклаб олиш ва ўйин амалиётига эга бўлиш учун “Тоттенхэм”га ўтишга рози бўлганини айтган эди.  

Якунланган мавсумда Бэйл Англия премьер-лигасида 19 та учрашувда қатнашиб, тўққизта гол урди ва иккита голли пас оширди. Европа лигасида эса ўн марта майдонга тушиб, учта тўп киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию