“Реал” қимматбаҳо юлдузини Англияга жўнатишга рози бўлди

  • 27 сентябрь, 2023, 12:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ливерпуль” мутасаддилари келаси ёзда Саудия Арабистонига кетишни режалаштираётган Муҳаммад Салоҳнинг ўрнини боса оладиган ҳужумкор футболчи қидиряпти.

Tecno

Жамоа бош мураббийи Юрген Клопп бу позицияга “Реал” вакили Родриго мос келишига ишонмоқда. Мадридликлар “Ливерпуль” нишонида турган футболчисини Англия Премьер-лигасига жўнатишга тайёрлиги маълум бўлди.

Маълумотларга қараганда, мадридликлар Жуд Беллингемни трансфер қилганидан кейин Родригонинг хизматларига эҳтиёж қолмаган. “Реал” бразилиялик футболчини 100 миллион евро тўлаган жамоага қўйиб юборишга рози эканини билдирди.

22 ёшли ҳужумчига “Ливерпуль”дан ташқари “Тоттенхэм”, “Арсенал”, “Бавария” ва “Пари Сен-Жермен” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!