"Реал" раҳбарияти ЖЧ пайтида "Бавария" футболчисининг ўйинини кузатади
Матбуотда Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти "Бавария"нинг чап қанот ҳимоячиси Алфонсо Дэвисни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Испаниянинг "Sport" нашри хабарига кўра, Мадрид клуби футболчинининг Қатардаги Мундиал пайтида Канада терма жамоасидаги ўйинини алоҳида кузатиб боради.
“Қироллик клуби” раҳбарияти Ферлан Мендининг истиқболига ишончи комил эмас. Боиси, франциялик футболчининг ҳимоянинг ўйини мураббийларнинг ишончини оқламаяпти. Шу боисдан ҳам “қаймоқранглилар” 22 ёшли Дэвисга қизиқиш билдирмоқда.
"Тransfermarkt" портали Алфонсо Дэвисни 70 миллион еврога баҳоламоқда. 2022/2023 йилги мавсумда ҳимоячи "Бавария" таркибида 21 та ўйинда майдонга тушган (3 гол + 4 голли узатма).
Фикрлар