“Реал” Родриго бўйича якуний қарорга келди

“Реал”га Килиан Мбаппе келганидан кейин Родригонинг ўйин амалиёти камайиб кетиши тахмин қилинмоқда. Бу вазиятдан фойдаланиб қолишни истаган Европа грандлари бразилиялик ҳужумкор футболчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қиляпти.

Хусусан, “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Атлетико”га ўтиб кетган Хулиан Альвареснинг ўрнини Родриго ёрдамида ёпишни режалаштираётган эди.

Родриго мураккаб вазиятда қолганига қарамай, Мадриддан кетмасликка ва асосий таркибдаги ўрни учун курашишга қарор қилди.

Relevo нашрининг маълум қилишича, “Қироллик клуби” раҳбарияти ва мураббийлар штаби 23 ёшли ҳужумчининг бу қарорини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Клуб Родригони жамоанинг асосий фигураларидан бўлиб қолишини таъкидламоқда.

Буни исботлаш учун бош мураббий Карло Анчелотти Родригога  майдонда стандарт вазиятларни бажаришда тўлиқ эркинлик берадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!