“Реал” Шомуродовнинг устозини кутяпти
“Реал” раҳбарияти амалдаги бош мураббий Карло Анчелоттининг ўрнини боса оладиган мутахассис қидиряпти.
Жорий мавсум охирида италиялик мутахассиснинг шартномаси якунланади. Мадридликлар ҳозирнинг ўзидан бир неча мураббийлар имкониятини ўрганиб чиқяпти.
Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, бугунги кунда Жозе Моуриньо “Реал” бош мураббийлигига асосий номзодга айланди. 60 ёшли мутахассис “Қироллик клуби” мутасаддилари кузатувидаги мураббийлар орасида энг машҳури ва тажрибалиси ҳисобланади.
Қолаверса, юлдузларга тўлиб-тошган таркибни бошқариш учун бош мураббийнинг ўзи футбол оламида юксак даражага эришган бўлиши талаб этилади.
Португалиялик мураббийнинг “Рома” билан келишуви ёзда якунланади. Моуриньога Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клубидан ҳам катта таклиф бор.
Фикрлар