“Реал” уч йилдан бери ўйнатмаётган футболчисини яна жўнатиб юборди

“Қироллик клуби” 2020 йилнинг январида Бразилиянинг “Фламенго” жамоасидан ҳужумкор футболчи Рейньерни 30 миллион еврога трансфер қилган эди.

Мадридликлар шундан бери бу ўйинчи хизматларидан фойдалангани йўқ. Асосий таркибга жалб қилинмаётган бразилиялик истеъдод эгаси жорий мавсумни А Серияда ўтказадиган бўлди.

“Реал” 21 ёшли футболчини “Фрозиноне” жамоасига бир йиллик ижарага жўнатди.

Рейньери бир неча позицияда ўйнай оладиган универсал футболчи ҳисобланади. Мадридликлар унинг тажрибасини ошириш мақсадида бошқа жамоаларга ижарага бермоқда.

У ўтган мавсумларда “Боруссия Дортмунд” ва “Жирона” каби немис ва испан клубларида ҳам тажриба ошириб келганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!