Франция терма жамоасида дебютини нишонлаган Эдуардо Камавинга бу мавсум клубда қолишини эълон қилди.

"Aлбатта, сизга катта клуб қизиқса, бу жуда яхши. Aммо мен ҳали юлдуз эмасман. Оилам билан "Ренн"да қолишга қарор қилдим. Мен диққатимни футболга қаратишим ва атрофимдаги нарсаларга чалғимаслигим керак. Ҳозир ҳаёт жуда чиройли".

17 ёшли ярим ҳимоячи учун "Ренн" жамоаси 80 млн евро талаб қилмоқда. Унга "Реал" ҳамда ПСЖ клубларидан қизиқиш бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)