"Реал" Вальвердига янги шартнома таклиф қилмоқчи
Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде клуб билан янги шартнома имзолаши мумкин.
Ўтган ёзда уругвайлик футболчига Англия премер-лигаси гигантлари қизиқиш билдирганди, аммо ярим ҳимоячининг ўзи Мадридни тарк этиш истагини билдирмади ва "қироллик клуби" уни сотиш имкониятини кўриб чиқмади. Журналист Экрем Қўнғирнинг ёзишича, “Реал” тез орада Вальверде билан янги меҳнат шартномаси бўйича музокара бошлашни режалаштирмоқда. 25 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
Федерико "қаймоқранглилар" сафида 209 та ўйинда 19 та гол урган ва 15 та голга ассистентлик қилган. "Transfermarkt" портали хабарига кўра уругвайлик футболчининг трансфер қиймати 100 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар