“Реал” хўжайини Мбаппени менсимади

“Реал” клуби президенти Флорентино Перес ундан жамоага Килиан Мбаппени олиб келишни сўраган мухлисга қўпол жавоб қайтарди.

Madrid Zone тарқатган маълумотга қараганда, Перес Мбаппени олиб келишни сўраган мухлисга “Ким у? У ҳақда аввал эшитмаган эканман”, деб жавоб қайтарган.

Маълумки, мадридликлар 2022 йилнинг ёзида Килиан Мбаппени интиқлик билан кутган эди. Бироқ франциялик ҳужумчи “Реал”дан таклиф олганига қарамай, охир-оқибат ПСЖда қолишга қарор қилган.

Кейинчалик, Европа матбуоти Мбаппе “Реал” хўжайини Флорентино Пересга қўнғироқ қилиб, Мадридга бормагани учун узр сўрагани ҳақида ёзди.

Ҳозир ҳам ПСЖда кетиш фикридан қайтмаган Килиан Мбаппега асосий даъвогар сифатида “Реал” номи тилга олиняпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!